Осмоналиевнинг фикрича, унвон бериш тўғрисидаги буйруқ қонунга зид бўлиб, «воқеанинг ўзи лойқалашиб кетган, чунки у [Икрамов] тегишли қўмита аъзоси ҳисобланади». Юристнинг таъкидлашича, бу ҳолатда томонларнинг ўзаро манфаатлари ётган бўлиши мумкин, шу сабабли прокуратура ҳуқуқий баҳо бериши керак.
Эслатиб ўтамиз, етарлича педагогик тажрибага эга бўлмаган депутат Тазабек Икрамовга «Таълим аълочиси» унвонининг берилиши Таълим ва фан вазирлиги шаънига танқидларга сабаб бўлди. Муассаса статс-котиби Жапарқул Ташиевнинг баёнот беришича, Икрамов унвонга муносиб, чунки у спорт заллари қуриш билан таълим тизимининг моддий-техник базаси мустаҳкамланишига катта хизмат қилди. «Бу инсон биз билан мустаҳкам ҳамкорлик қилиб келади. Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиб ва уларни яхшилаш йўлида фаол хизмат қилмоқда. Бу каби инсонлар алоҳида вазиятларда мукофотга лойиқ сифатида кўрилади», - деган эди амалдор.
Муассасалар томонидан мукофотлаш тўғрисидаги қоидага кўра, ҚР Таълим ва фан вазирлигининг «Таълим аълочиси» фахрий унвони 20 йиллик меҳнат стажига эга бўлган мутахассисларга, шунингдек таълим тизимига алоҳида ҳисса қўшганларга берилади. Маълумки, Тазабек Икрамов икки йиллик ўқитувчи меҳнат тажрибасига эга, у Жалолободдаги Қирғиз Давлат физкультура институтида ўқитувчи бўлиб ишлаган.
Депутат парламентининг таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар бўйича қўмита раисининг ўринбосари ҳисобланади.