Ссылки доступа

Петербургда 11 ёшли ўзбек болани ўлдирган ўзбек 19 йилга қамалди


Россия ОАВларининги хабар беришича, судда 23 ёшли Достонбек Жалилов Салмоннинг ота-онасига бўлган нафрати ортидан бу жиноятга қўл ургани аниқланган.

11 ёшли Салмон 2018 йилнинг 26 январь куни Петербургда йўқолиб қолган эди. Ўша йилнинг 7 февралида унинг жасади Витебск проспектидан унча узоқ бўлмаган жойда топилган.

Терговнинг билдиришича, Жалилов Салмоннинг опаси билан бирга яшаган, аммо қизнинг ота-оналари уларнинг турмуш қуришига қарши бўлишган. Шундан сўнг Жалилов қасд олиш мақсадида қизнинг укасини бошига камида 20 марта, бўйнига икки марта ўриб, бўғиб ўлдирган. Қотиллик қуроли топилмаган.

Петербург суди матбуот хизматининг билдиришича: "Достонбек Жалилов суд жараёнида ўз айбини тан олмаган ва кўрсатма беришдан бош тортган".

Россия матбуотида бу борада тарқатилган айрим хабарларда Достонбек Жалилов Ўзбекистон фуқароси, Салмон Мадумаров Қирғизистон фуқароси, бошқа хабарларда Достонбек Жалилов Қирғизистон, Салмон Мадумаров Ўзбекистон фуқароси бўлгани айтилади.

Расмий билдирувда эса бу борада аниқ маълумот берилмаган.

XS
SM
MD
LG