Ссылки доступа

Олмаотада ҳокимининг ҳисобот учрашувидан аввал фаоллар ушланди


Бугун Олмаотада шаҳар ҳокими Бауржан Байбекнинг аҳоли билан белгиланган ҳисобот учрашувидан аввал бир неча фаолнинг ушлангани ҳақида хабар берилди.

Олмаота яқинидаги Кўк Яйлов тоғ этагида қурилишларга қарши чиқаётганлар ҳоким билан учрашув бўлиб ўтаётган Республика саройи яқинида ҳамкасблари Андрей Бузикин ушлангани ҳақида ижтимоий тармоқларга ёзишди. Бузикин ушлангани ҳақида Facebook’ орқали хуқуқ ҳимоячиси “Халқаро ҳуқуқий ташаббус” жамғармаси раҳбари Айна Шорманбаева маълум қилди.

Полициянинг Медеу бўлими навбатчи қисмида Андрей Бузикин шу ерга олиб келингани тасдиқланди. Унинг ушланиши сабаблари ноаниқ. 2015 йилда Бузикин ҳокимнинг (у вақтда ҳоким Ахметжан Есимов эди) аҳоли билан ҳисобот учрашувидан аввал ушланиб, полиция бўлимига олиб борилган эди, у ерда тушунтириш хати ёздириб олинган ва бир неча соатдан кейин қўйиб юборилган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Ерлан Калиев Facebook'да ўзини Республика саройи олдида ушлашгани ҳақида ёзди.

Фаол Марат Туримбетовнинг хабар қилишича, олдига полиция ходимлари келиб ўзлари билан бўлимга боришини сўрашган, у полиция ходимлари ва уларнинг хизмат автомобилларнинг фотосини жойлаштирди. Бундан аввалроқ Туримбетов ўзига нисбатан полиция “Зўрлашга уриниш” моддаси бўйича иш очганини маълум қилган эди. Facebook’да танқидий фикрлар ёзиш билан танилган Туримбетов бу айбловни инкор қилади ва гап бу ерда икки йил аввалги ҳодиса ҳақида бораётганини айтади.

Хабарларга кўра, куни кеча тунда ипотека бўйича омонатчилар ҳаракатининг фаоли бўлмиш Дилнар Инсенова, шунингдек мухолифатдаги қарашлари билан танилган пенсионер аёл Сахиб Жанабаеванинг уйига полиция ходимлари келган.

Liberty жамоат жамғармасининг раҳбари Галим Агелеуовнинг хабар қилишича, Республика саройи залида “қора риэлтер”ларга қарши оташин курашчи” Юрий Маленький ушланиб, бинодан ташқарига олиб чиқилган ва полиция бўлимига олиб кетилган.

Ўтган йили Байбекнинг ҳисобот учрашуви куни шаҳарда Республика саройига кирмоқчи бўлган бир неча фуқаро ва фаоллар ушлаган эдим. Ушланганлар бирор бирайб қўйилмаган ҳолда қўйиб юборилди.

XS
SM
MD
LG