Ссылки доступа

Туркманистонда банкоматлардаги пулларни нақдлаштиришда “хизматлар” тури кенгаймоқда


Очередь у банкомата, Мары
Очередь у банкомата, Мары

Туркманистонда банкоматлардаги пластик карталардан пул маблағларини нақдлаштиришда хусусий шахсларга “хизматлар” кўрсатиш тармоғи кенгаймоқда. Бу ҳодиса аҳоли пул маблағларини нақдлаштириш чекланиши, банклардаги навбатлар, шунингдек банкоматларда пулларнинг етишмаётгани фонида юз бермоқда.

"Альтернативные Новости Туркменистана” (АНТ) нашрининг хабар беришича, маълум пул эвазига банк қўриқчиси ва ходимлари аҳолига шахсий картларидан ўзлари ҳохлаганча пулларни нақдлаштиршга рухсат бермоқда. “Хизмат” ҳақи 5-10 манат деб белгиланган (МБ расмий курси бўйича - 3.5 манат 1 АҚШ долларини ташкил қилади, қора бозор курси 18 манат 1 доллар).

Туркманистонда сўнгги тўрт йилда давлат идоралари ходимлари ва бюджет соҳаси ишчиларига ойлик маошлар нақдсиз, банк картларига ўтказиш орқали берилмоқда. 2018 йилнинг май ойидан бошлаб Туркманистон пенсионерларига ҳам маблағлар нақдсиз кўриниши тарзда берилмоқда.

17 феврал куни АНТ нашрининг хабар беришича, Балканобод ва Туркменбаши шахарларида полициянинг навбатчи қўриқчилари беш манат эвазига банк ишламаётган соатларда картлардаги пулларни ечишга рухсат бермоқда. Одатда бу каби ишлар тунги соат ва дам олиш кунлари қилинади. Полиция ходимлари истовчилардан уларнинг пластик картларни ва пин-кодларни олади-да, банкка кириб ўзлари қўриқлайдиган молиявий муассасадан билганларича терминалдаги пулларни нақдлаштириб чиқишади.

Дашўғиз ва Туркменбаши шаҳарларида, камида иккита — “Дайхан” ва “Туркменистан” банкларида кассирларнинг ўзлари 10 манат эвазига чекланмаган миқдорда пулларни нақдлаштиришни таклиф қилишади, дея таъкидлайди нашр ва кассирлар картлардаги пулларни нақдалаштириб, нақд пулларни беришаётганларида ўз улушларини олиб қолишаётганини маълум қилди.

19 феврал куни “Озодлик” радиосининг Туркманистондаги мухбирининг хабар қилишича, айни дамда вилоятлардаги банкоматлар олдида пулларни нақдлаштирмоқчи бўлганларнинг узундан узун навбати кузатилмоқда, бироқ белгиланган лимитдан ортиқча пулларни нақдлаштиришнинг имкони йўқ. Айни дамда пойтахт ва вилоят марказларида банк картларидан бир ойда 800 манат, йирик шаҳарларда эса 600 манат, қолган аҳоли пунктларида 400 манатгача пулларни нақдлаштириш лимити сақланиб турибди.

Минтақаларда аҳоли ўз картларни пойтахтда яшовчи танишлари ва қариндошларига юбориб, унда бўлган пулларни нақдлаштиришни сўрашади. Кишиларнинг картларини пойтахтга ва нақд пулларни ортга олиб келиш билан шуғулланувчи ўзига хос хизмат пайдо бўлган.

XS
SM
MD
LG