Ссылки доступа

Суд Қирғизистон собиқ президенти Атамбоевга нисбатан кўп миллионлик даъво аризасини қайтарди


Аламудун туман суди даъво аризасида камчиликлар борлиги учун Ҳайдарали Халиқовга аризасини қайтариб берди ва камчиликларни қонун талаблари даражасида бартараф этиш кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда Қирғизистон Олий суди маълум қилди.

Унинг маълум қилишича, фуқаро Халиқов томонидан даъво аризаси берилганида ариза ёзиш формаси вамазмун меъёрларига амал қилинмаган, ўз талабини асослашдаги вазиятга ойдинлик киритувчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган, шунингдек паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг нусхаси берилмаган.

Таъкидланишича, мана шу камчиликлар бартараф этилганидан сўнг фуқаро умумий асосларга биноан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

19 феврал куни Ҳайдарали Ҳалиқов Чуй вилояти Аламудун туман судига мурожаат қилди. У ўз аризасида собиқ президент Алмазбек Атамбаев ваДавлат регистрация хизмати собиқ раҳбари Тайирбек Сарпашевдан умумий фуқаровий паспортидан «миллати» банди қонунга зид равишда олиб ташлангани учун маънавий зарар сифатида 6 миллион сом (86 минг доллардан кўп) ундириб берилишини сўраган.

XS
SM
MD
LG