Ссылки доступа

Туркманистон Тожикистон юкларини транзити учун тақиқнинг сабабини изоҳламади (видео)


Тожикистон юк ташувчилари Туркманистон ҳудудлари орқали транзит тақиқлангани давом этаётгани туфайли зарар кўрмоқда, шу билан бирга мамлакат расмийлари Тожикистон учун юкларнинг ўтказилиши нима сабабдан тақиқланганини тушунтирмаяпти.

Айни дамда Туркманистон ҳудудларида Тожикистонга юк олиб кетаётган 40 дан ортиқ катта юк автомашиналари ва 100 та юк вагонлари туриб қолган. Бу ҳақда 20 феврал куни Тожикистон транспорт вазирлигининг халқаро муносабатлар бўлими бошлиғи Фарида Яқубова маълум қилди.

Тожикистон транспорт вазирлиги амалдорининг сўзларига қараганда, тожик томони ҳамон Туркманистон томонидан тушунтириш ололмаяпти. "Биз ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Туркманистонга мурожаат қилдик, аммо ҳамон жавоб олмадик" –дейди Яқубова.

Тожикистон юк ташувчилари февраль ойи бошларида Туркманистон ҳудудлари орқали транзит масаласида тақиқлар билан тўқнаш келди. Ўнлаб юк машиналари Туркманистон билан чегарада туриб қолди, Туркманистон темир йўл станцияларида Тожикистонга тегишли 108 та юк вагони ушлаб турилибди.

Чегарада машиналари туриб қолган юк ташувчилар зарар кўрмоқда. Транспорт компанияларидан бирининг эгасининг айтишича, чегарада белгиланган муддатдан ортиқ туриб қолиш учун ҳақ тўланади. "15 кун муддат беришади. Шу муддат ичида ўтмасангиз жарима олишади. Ҳар бир кун учун автомобилдан 20 доллар ва ҳайдовчилардан 10 доллар олишади. Бу 30 доллар демакдир. Бундан ташқари, биз ҳайдовчиларнинг овқатлари учун ҳам ҳақ тўлаймиз", - дейди 20 феврал куни Тожикистоннинг «Глобал Плюс» транспорт корхонаси хўжайини Парвиз Шарипов.

Унинг айтишича, айни дамда Тожикистон истеъмолчиларига мўлжалланган юк олиб кетаётган 100 га яқин автомобил, жумладан «Глобал Плюс»га тегишли 5та юк машинаси Эрон-Туркманистон чегарасидаги Сарахс чегара пунктида, яна 40-45 та автомобил Машаддаги Вижан постида турибди.

Десятки фур остаются на границе с Туркменистаном
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:42 0:00

14 феврал куни Тожикистон Божхона хизмати раҳбари Хуршед Каримзода журналистларга Туркманистон билан тожик юк машиналарини туркман чегарасидан ўтказиш масаласида Туркманистн билан дипломатик музокаралар олиб борилаётганини айтган эди. Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин, Тожикистон ва Туркманистон ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида Шартнома имзоланганини ва икки томонлама ҳамкорликда тўсиқлар бўлмаслигини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG