Ссылки доступа

Тошкентда чиқиндини яхши саралаб топширганларга мукофот берилади


Rom
Rom

Тошкентда 11 мартдан 17 мартгача ўтказиладиган Hashar Week экологик акция доирасида ўзбекистонликларга чиқиндиларни саралаш кўникмаси ўргатилади.

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича,Тошкентда 21та чиқинди йиғиш пункти ташкил этилади ва улар сараланган чиқиндиларни қабул қилади. Энг яхши сараланган чиқинди учун жисмоний шахсларга, юридик шахсларга, мактаб ва олийгоҳларга алоҳида-алоҳида мукофот пуллари берилади.

Акция иштирокчилари пластик, қоғоз ва шиша каби чиқиндиларни алоҳида-алоҳида саралаб, топширишлари лозим.

Тадбир Экология бўйича давлат агентлиги томонидан Тошкент ҳокимияти ва “Махсустранс” корхонаси иштирокида ўтказилади.

XS
SM
MD
LG