Қозоғистон матбуотининг хабар қилишича, газни Қозоғистон орқали транзит қилиш қишки мавсумда Тошкентдаги энергетика мувозанатини таъминлайди. Бундан ташқари Қозоғистон жануби ҳам табиий газ билан узлуксиз таъминланади.
“Транзит тарифлар 1 минг куб метрга 2,9 долларни ташкил этади, бу тенг асосда, сабаби Қозоғистон ҳам ўз жанубини ўзбек транзити орқали таъминлайди”, - деди Канат Бозумбаев.
2018 йил охирида "Ўзтрансгаз" ва "КазТрансГаз" биринчи марта Қозоғистон ҳудуди орқали табиий газни Тошкент истеъмолчиларига етказиб бериш бўйича келишувни имзолаган эди.
Келишув шартларига кўра, Қозоғистон "Газли - Чимкент" ва "Бухоро - Газли - Тошкент - Бишкек - Олмаота" магистрал газ қувури орқали Ўзбекистон газининг 1 миллиард куб метри Тошкентга етказиб берилиши керак.