Ссылки доступа

Қозоғистон Қирғизистон ва Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар олиб кирилишини тақиқлади


19 февралдан Қозоғистон Қирғизистон ва Ўзбекистондан маҳсулотлар олиб кирилишига вақтинчалик тақиқ қўйди. Бу ҳақда Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик маълумотига кўра, Қирғизистондан картошка ва картошка уруғи, олма ва хурмо, Ўзбекистондан анор олиб кирилишида чекловлар жорий қилинди. «Сўнгги вақтларда Қирғизистон ва Ўзбекистондан карантинга тушган маҳсулотлар, жумладан Комсток қурти, картошка қўнғизи кабиларнинг кириб келиши билан боғлиқҳолатлар кузатилмоқда», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, 2018 йил давомида ва 2019 йилнинг январь-февраль ойларида Қирғизистондан Қозоғистонга олиб келинаётган карантинга тушган юклар текширилганида фитосанитар талаблар бузилиши билан боғлиқ 465 та факт аниқланди, Ўзбекистон ҳудудидан сўнги ойда анор олиб келинаётганида Комсток қурти зарарланиши билан боғлиқ 2 тафакт аниқланди.

Қирғизистон фермерлари етиштирилган картошкаларни сотишда мураккабликлар билан тўқнаш келди. 2018 йилнинг куз ойларида сабзавот маҳсулотларининг нархи тушиб кетди, бунинг оқибатида қишлоқ хўжалиги ходимлари зарар кўрмоқда. Иссиқкўл вилоятида 2019 йилнингянварь ойи ҳолатига кўра 500 минг тоннага яқин картошка сотилмай қолиб кетди. Амалдорлар маҳсулотларни Олмаота бозорига экспорт қилиш масаласида музокоралар олиб борилаётгани ҳақида баёнот беришди.

XS
SM
MD
LG