Ссылки доступа

Депутат Назарбоева Қозоғистонда “сўз эркинлиги тўғрисидаги рейтинг”га танқидий ёндошади


Қозоғистон парламенти сенатининг депутати, мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоева турли рейтингларга, шу жумладан, сўз эркинлиги вазиятини баҳоловчиларга “танқидий” ёндашишини айтди.

Дариға Назарбоева журналистларнинг матбуот ҳимояси билан шуғулланувчи нуфузли “Чегараси йўқ мухбирлар” (Reporters Without Borders, RSF) ташкилоти тузган “Матбуот эркинлиги индекси”да Қозоғистон позицияси ёмонлашгани ҳақидаги унинг фикри билан қизиққан журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

«Сиз бизда у нарса – сўз эркинлиги йўқ деб ўйлайсизми? – дея ОАВ мухбирларига юзланди у парламент доирасидаги тадбирда. – Хохланг – ҳаммани бирваракайига уришинг, танқид қилинг. Ижтимоий тармоқлар бизда ҳаммаси тўғрисида очиқ ёзмоқда. Қайси рейтинг ҳақида гапираяпсиз, мен билмайман».

Дариға Назарбоеванинг айтишича, рейтингларга ҳар доим ҳам ишониб бўлмайди: «Уларни ким ва нима учун тузишига боғлиқ. Шунинг учун мен ҳар доим рейтинг ортидан қувганларга танқидий муносабатда бўламан».

Қозоғистон ўтган йилнинг апрелида чоп этилган қароргоҳи Парижда жойлашган «Матбуот эркинлиги индексида» 159 ўринни эгаллаганди. Бир йил ичида мамлакат яна бир позицияга пастлаган. RSF нинг қайд этишича, 2017 йил охирида Қозоғистонда қонунчиликка тузатишлар киритилди, журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларига кўроа, бу оммавий ахборот воситалари ишини мураккаблаштириб юборган.

«Журналистлар баъзида қамоққа олинмоқда, Интернет ҳозирги вақтда синчковлик билан оммавий кузатув асосида назорат қилинмооқда, блогерлар турмага ташланмоқда, янгиликлар сайти, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга кириш чекланмоқда», — дейилади RSFнинг Қозоғистонга оид тадқиқотлар қисмида. Яна, шунингдек қайд этилишича, президент Нурсултон Назарбоев меросхўри атрофидаги ноаниқлик, мамлакатни деярли 30 йилдан бери муттасил бошқариб келаётгани, расман “миллат етакчиси” мақомининг берилиши, унинг мамлакатдаги ҳокимиятни назорат остида сақлаб туриш қатъиятини кучайтирди.

XS
SM
MD
LG