Ссылки доступа

Адвокат фикрича, унинг шаънини оёқости қилган видеоролик – ҚР МХДҚнинг иши


Нурбек Токтакунов.

Фейсбукда Қирғизистон собиқ бош вазири Сапар Исақовнинг адвокати – Нурбек Токтакунов ҳақида ҳикоя қилувчи видео эълон қилинди. Мазкур ёзувда айтилишича, "Нурбек Токтакунов 2010 йилдаги Ўш воқеаларида милиция ходимининг ўлдирилишига алоқадор ҳамда руҳий касалликка чалинган".

Адвокатнинг ўзи эса бунинг ортида Миллий Хавфсизлик Давлат қўмитаси турибди, деган бёнот берди. Фуқаролик жамияти вакиллари эса расмийларнинг шаънига танқид ёғдирар экан, “инсонни унинг шахсий ҳаётига аралашган ҳолда таҳқирлаш уриниши кетаётганлигини” айтишган.

Нурбек Токтакуновга бағишланган, икки дақиқадан кўпроқ давом этган видео “Фейсбук”даги саҳифалардан бирида чоп этилган. Ёзувда адвокатга ўхшаб кетадиган кишининг шахсий ҳаётидан олинган саҳналарни кўриш мумкин. Нурбек Токтакуновнинг ўзи «Азаттык»ка берган интервьюсида бу видео ортида расмийлар турганлигини айтиб, уларнинг ҳаракатини ўзининг адвокатлик фаолияти билан боғлади:

- Бу МХДҚ нинг иши. Шу йўл билан улар менга жимгина ўтир қабилидаги белги беришмоқда. Шантаж қилишмоқда. Бироқ уларнинг менинг шахсий ҳаётимга аралашувига қандай ҳақлари бор? Бу видеони тарқатаётган аккаунтлар, хусусан, «Компромат.kg» саҳифаси – буларнинг бари уларнинг ахборот ресурси. Ҳокимият бу билан ўзининг чинакам юзини кўрсатди. Шу пайтгача ҳамма ҳокимиятдаги ҳозирги одамлар “тоза” деб айтишарди. Мен инсон ҳуқуқлари, унинг эркинликлари ва сўз эркинлиги йўлида ишлайман.Бу мамлакат манфаатими ёки хорижий манфаатми?

Нурбек Токтакунов Бишкек шаҳридаги иссиқлик электростанциясини модернизациялашда коррупция иши бўйича айбланаётган собиқ бош вазир Сапар Исаковнинг адвокати ҳисобланади.

Шунингдек, у мазкур иш доирасида ИЭСни модернизациялаш борасидаги келишувни ратификация қилишга овоз берган парламент депутатлари ҳам сиёсий ва ҳуқуқий жавобгарликка тортиш чақириқлари билан чиқмоқда. Хусусан, у парламентнинг ўша пайтдаги спикери Асилбек Жээнбеков ва тегишли қўмиталар раҳбарларини ҳам жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда. Уларнинг фикрича, Интернетда яқинда пайдо бўлган видеонинг сабаби ҳам айнан ИЭС бўйича жиноиий иш ҳисобланади.

Нурбек Токтакуновнинг айтишича, махсус хизматларни судга бермоқчи эмас, зеро у ҚР суд тизимига ишонмайди.

Нурбек Токтакунов2018 йили Фейсбукдаги ўз саҳифасида президент Сооронбай Жээнбеков сайловолди штаби 2017 йилги сайловга қанча маблағ сарфлаганини кўрсатувчи ҳужжатларни чоп этганди.

XS
SM
MD
LG