Ссылки доступа

Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида пулли туннеллар очилиши мумкин


Ўзбекистон Наманган вилоятининг Поп туманида Қамчиқ ва Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги Тахтақорача довонлари орқали пулли туннеллар қуришни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятида Оҳангарон ва Ангрен шаҳарларини айланиб ўтувчи пулли автомобиль йўлларини қуриш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаров маълум қилгани тўғрисида маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Шуҳрат Назаровга кўра, пулли туннел ва йўллар лойиҳалари давлат-хусусий шерикчилик асосида тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари жалб қилинган ҳолда амалга оширилади.

«Мазкур объектлар инвестицияларни жалб этиш, пулли асосда йўллар ташкил этиш объектлари сифатида кўрилмоқда. Барча йўл ва туннеллар муқобил ҳисобланиб, амалдаги ҳаракат тартиблари сақлаб қолинади», - деган Шуҳрат Назаров.

Давлат-хусусий шерикчилик асосида пулли йўллар қуриш бўйича қонунчилик базаси ҳозирда лойиҳалари ишлаб чиқилган «Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида"ги ва «Пулли йўллар тўғрисида"ги қонунларда ўз аксини топади. «Ҳозирда ҳужжатлар вазирлик ва маҳкамалар билан келишилмоқда. 10−15 кун ичида қонун лойиҳасини ҳукуматга ва парламентга киритиш режалаштирилмоқда», — деган Шуҳрат Назаров.

Тошкент ва Самарқанд ўртасидаги биринчи пулли автотрасса инвестори ва пудратчилари «оптимал маршрут» аниқланганидан сўнг маълум бўлиши хабар қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 декабрдаги қарорига кўра, пулли магистрал йўллар қурилиши 2020 йилдан бошланади.

XS
SM
MD
LG