Ссылки доступа

Назарбоев Қозоғистон ҳукуматини истеъфога чиқарди


Назарбоев ҳукумат фаолиятини танқид қилди. Назарбоевнинг сўзларига қараганда, ҳукумат Миллий банк билан биргаликда иқтисодни сифат ўсиши юзасидан реал воситаларни тўла ишга тушира олмайди.

"Ижроия ҳокимиятнинг расмиятчилик билан ёндашуви натижасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламининг бир қисми манзилли ёрдам билан таъминланмади", – дейилади президент баёнотида. Бош вазир лавозимини вақтинча бажарувчи этиб Асқар Мамин тайинланди.

Қозоғистонда сўнгги икки ҳафтада кўп болали оналарнинг оммавий норозиликлари давом этмоқда, улар ўз оилаларининг турмуш шароити яхшиланишини талаб қилмоқда. Норозиликлар Остонадаги бошпана-уйда юз берган ёнғин туфайли бир оиланинг беш нафар вояга етмаган қизлари вафот этганидан сўнг бошланди.

Қозоғистон ҳукуматига 2016 йил сентябридан бери бош вазир Бахитжан Сагинтаев бошчилик қилиб келмоқда. Қозоғистон Конституциясига кўра, ҳукуматни мамлакат президенти шакллантиради. У президент ваколат муддати доирасида ишлайди ва президент олдида маъсул бўлади.

XS
SM
MD
LG