Ссылки доступа

Туркманистон расмийлари мамлакатдан 10 нафар тожик ҳайдовчисини чиқариб юборди (видео)


Туркманистон расмийлари машиналари туркман-ўзбек чегараси яқинидаги Фароб станциясида туриб қолган 10 нафар тожик ҳайдовчисини жаримага тортди ва мамлакатдан чиқариб юборди.

Феврал ойи бошларидан бери Туркманистон ҳудудларида Тожикистон учун юк ортилган 40дан ортиқ катта ҳажмли юк машиналари ва 100 та юк вагонлари турибди. Ашхабод номаълум сабабларга кўра ўз ҳудудлари орқали Тожикистонга йўл олган юк машиналари ва юк вагонлари транзитини тақиқлаб қўйди.

Ҳамкасбларининг чиқариб юборилгани тўғрисидаги хабарни Эрон ва Туркманистон чегарасидаги Сарахс Назорат Ўтиш пунктида туриб қолган тожик ҳайдовчилари маълум қилди. Ҳайдовчи Саидали Худойбердиевнинг 20 феврал куни айтишича, ҳар бир тожикистонлик 300 доллардан жаримага тортилди ва депортация қилинди, аммо уларга тегишли юк машиналари Туркманистон худудларида қолмоқда. «Фороб станциясига Тожикистоннинг Туркманистондаги элчихонаси вакиллари етиб келди. Аммо бизларга дипломатлардан ҳеч ким қайрилиб ҳам қарамади», - дейди суҳбатдошимиз.

Десятки фур остаются на границе с Туркменистаном
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:42 0:00

Худойбердиевнинг сўзларига қараганда, Тожикистон фуқаролари Туркманистон ҳудудларида регистрациядан ўтмаган ҳолда 5 кеча-кундузгача бўлишлари мумкин. «Ноқонуний бўлган» ҳар бир кун учун ҳайдовчилар 10 доллар, машиналари учун 20 доллар миқдорида жарима тўлашлари керак.

"Биз ҳамон юкларимиз нима сабабдан ушлаб турилгани сабабларини билмаймиз. Биз ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Туркманистонга мурожаат қилдик, аммо ҳозирча жавоб олмадик" – деган эди аввалроқ Тожикистон транспорт вазирлигининг халқаро муносабатлар бўлими бошлиғи Фарида Якубова.

Тожик юк ташувчилари февраль ойи бошларида Туркманистон ҳудудлари орқали транзит масаласида тақиқлов билан тўқнаш келди. Ўнлаб юк машиналари Туркманистон чегарасида туриб қолди, Туркманистон темир йўл станцияларида эса Тожикистоннинг 108 та юк вагони ушлаб турилибди. Хабарларга қараганда, юк вагонлари Турменбаши, Сарахс, Мари, Талимаржон, Амударё, Келиф станцияларида турибди. Вагонларда турли-туман юклар –жумладан, пахта ёғи, Ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, мармар, шунингдек алюмин ишлаб чиқаришда ишлатиладиган кокслар бор.

Туркман темир йўл станцияларида «ТАЛКО» учун мўлжалланган юк ортилган 24 та вагон ҳам бор, дея хабар берди компаниянинг ахборот-таҳлилий департаменти раҳбари Игорь Сатторов.

XS
SM
MD
LG