Ссылки доступа

Қирғизистонда коррупцияга қарши кураш хизматининг сохта ходими қўлга олинди


МХДҚ томонидан 20 феврал куни ўзини коррупцияга қарши кураш хизматининг ходими дея таништирган ва Талас вилояти ЙЭБ фаолиятини қонунга зид равишда текширмоқчи бўлган 1980 йилда туғилган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилди.

Тарқатилган хабарга қараганда, ушланган шахс бундан аввал сохта ҳужжатлар – МХДҚ КҚКХ ходими гувоҳномаси ва текширув ўтказиш тўғрисидаги қарорни кўрсатган ҳолда «республиканинг турли минтақаларидаги давлат муассасаларида қонунга зид равишда мунтазам равишда текширувлар ўтказиб келган, шу тариқа гўёки фош қилинган қонунбузилишларини яшириш мақсадида моддий фойда кўришни мақсад қилиб қўйган».

Таъкидланишича, факт ҚР Жиноят кодексининг 359 моддаси «Сохта, расмий ҳужжатни қалбакилаштириш ва ундан фойдаланиш» бўйича кўзда тутилган жиноят ва қилмиш сифатида Ягона реестрда қайд қилинди. Қўлга олинган шахс ИИВнинг Талас вилоят бошқармасининг вақтинчалик тергов изоляторига жойлаштирилди.

Маълумот учун: ЙЭБ – ҚР транспорт ва йўллар вазирлиги қошидаги йўл хўжалиги департаментининг Талас вилояти бўйича йўл-эксплуатация бошқармаси.

XS
SM
MD
LG