Ссылки доступа

Бухорода ёнғин оқибатида уч ёшли қиз ҳалок бўлди


Бухоро шаҳридаги уйлардан бирида чиққан ёнғин ортидан уч ёшли қиз ҳалок бўлди.

Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, ёнғин 20 февраль куни Бухорода яшовчи Ш.Б.нинг хонадонида юз берган. Ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Уйнинг 7 квадрат метри ёнган.

Дастлабки суришитрув ишлари натижасида ёнғин ота-она назоратсиз қолдирган уч ёшли қиз гугурт ўйнагани оқибатида келиб чиққани аниқланган.

Қизалоқ оғир куйиш жароҳати билан касалхонага олиб кетилган. Бироқ тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

XS
SM
MD
LG