Ссылки доступа

ДХХ 6 йил террорчилар сафида бўлган аёлни уч боласи билан уйига қайтарди


Давлат хавфсизлик хизмати олти йил мобайнида уч фарзанди билан террорчилар сафида бўлган аёлни Туркиядан ўз уйи -Сурхандарё вилоятининг Термиз туманига қайтарди.

ЎзАнинг 21 февралда билдиришича, ака -ука Илҳом ва Эркин Тўраевлар 2011 йилда Россияда ишлаб юрган пайтда “Ўзбекистон ислом ҳаракати” таъсирига тушиб қолади.

Илҳом Тўраев Россияга хотини Холбиби Кўчирова ва болаларини чақириб олади. Аммо улар бу ерда кўп яшамай туриб, 2013 йилда Россиядан Ўзбекистонга депортация қилинадилар. Россия орқали Истанбулга чиқиб кетган Эркин Тўраев уларни Туркияга чақиради.

Хабарда айтилишича, Эркин Тўраев Истанбулда “Ислом давлати” гуруҳи сафларига жанггариларни ёллаш билан шуғулланган. Бунинг ортдиан Илҳом Тўраев ҳам мана шу гуруҳ сафига қўшилган.

– 2013 йил ўзга юртларга кетиб, адашиб диний оқимларга аралашиб қолдим. Истанбул шаҳрида фарзандларим билан ижарада қийналиб яшадим, болаларимнинг ҳужжатлари йўқ эди, ҳеч қаерга мурожаат қилолмадим. 10 ёшли катта фарзандим ҳужжати йўқлиги учун мактабда ўқий олмади. Ватанга қайтгим келарди, лекин қайтишни иложи бўлмади. Президентимизга минг раҳмат, бизга шундай имкониятлар берди. Мана бугун фарзандларим билан ўз уйимда ўтирибман, -деб иқтибос келтиради Холбиби Кўчирова сўзларидан ЎзА.

“Ҳозирда Илҳом Тўраев Шеробод туманида жойлашган манзилли колонияда жазо муддатини ўтаяпти ва шу билан бирга, Жарқўрғон туманидаги ғишт заводида шартнома асосида ишлаб келмоқда”, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG