Ссылки доступа

Туркманистонда президент ваъда қилган ҳайвонлар бошпанаси учун пул тўпланмоқда


Туркманистон пойтахтида оммавий равишда ит ва мушуклар ушланиб, йўқ қилинаётгани ҳақида тарқатилаётган хабарлар фонида давлатга тегишли матбуотда ҳайвонлар учун пул тўпланаётгани ҳақида маълум қилинди.

Туркманистон Тижорат банки уйсиз жониворлар учун маблағ тўпланаётганини эълон қилди. Бу ҳақдаги эълон мамлакат пойтахтида оммавий равишда ит ва мушуклар тутилиб, йўқ қилинаётгани давом этаётган бир вақтда давлат матбуотида 19 феврал куни пайдо бўлди.

Эълонга кўра, "Рисгал" акциядорлик-nижорат банки уйсиз ҳайвонларга мўлжалланган ветеринар клиникани қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳсус ҳисоб рақами очилади.

"Мамлакат тадбиркорларини ва барча хоҳловчиларни бу яхши ташаббусга ҳисса қўшиш, хайр-эҳсон қилиш ва умумий инсонийлик ишига қўшилишга таклиф қиламиз", дейилади эълонда.

Эълонда ҳисоб рақами ва Туркманистон саноатчилари ва тадбиркорларининг телефон рақамлари кўрсатилган. Кўрсатилган телефон рақамларидан бирида “Озодлик”ка банк ҳисоби очилгани ва маблағлар келиб тушаётгани айтишди. Тузилма тўпланган маблағларни қандай сарфланиши юзасидан ҳозирча маълумот олишнинг имкони бўлмади.

Ҳайвонлар учун “марказлаштирилган ихтисослаштирилган клиника” ташкил қилиш борасида 16 феврал куни мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан кўрсатма берилди, унинг таъкидлашича, клиника давлат васийлигида бўлади ва уйсиз ҳайвонлар учун бошпанага айланиши керак.

Мамлакат раҳбариятининг уйсиз ҳайвонларни ҳимоя қилиш масаласига эътибор қаратиши “Озодлик” радиосида Ашхободда ҳайвонларнинг оммавий равишда ушланиши ва йўқ қилиниши, ҳамда ушланган ҳайвонларнинг аянчли аҳволи ҳақидаги хабари билан бир вақтга тўғри келиб қолди.

Ашхабад: куда попадают бездомные животные после отлова?
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:12 0:00

XS
SM
MD
LG