Ссылки доступа

Алмазбек Атамбаев 2020 йилги парламент сайловларида ҚСДП рўйхатига бошчилик қилади


«Бизнинг рўйхатимиз бошида Алмазбек Шаршеновичнинг исми шарифи туради», - дея баёнот берди бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҚСДП аъзоси, депутат Асел Кодуранова, партиянинг 2020 йилги парламент сайловларида иштирокига бағишланган саволга изоҳ берар экан.

Унинг сўзларига қараганда, агар у [Алмазбек Атамбаев] сайланиб қолгудек бўлса, унинг ўзи парламентда бўлиш ёки бўлмаслигини ҳал қилади. Унинг таъкидлашича, Атамбаев давлатдаги бирор бир мансабни эгаллашга интилмаяпти.

ҚСДПнинг матбуот анжумани партиянинг янги бошқарув органлари - 7 қўмита ва битта кенгаш- ташкил этилишига бағишланди. Бу каби ҳаракатлар ҚСДПнинг 18-съездига тайёргарлик доирасида амалга оширилмоқда.

ҚСДП раиси ҳисобланмиш собиқ президент Алмазбек Атамбаев матбуот анжумани бошларида чиқиш қилар экан, яқин 2-3 ой давомида партия тўлалигича янгиланишини айтди.

XS
SM
MD
LG