Ссылки доступа

Россия ТИВ тенгедаги русча ёзувлар олиб ташланиши юзасидан изоҳ берди


Қозоғистон миллий пул бирлигидан мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев фармонига биноан рус тилидаги ёзувларни олиб ташлаш бу мамлакат ички иши ҳисобланади.

Шу каби фикрни Россия ТИВ ахборот ва матбуот Департаменти директори Мария Захарова жума куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.

"Бизнинг фикримизча, бу давлатнинг ички иши, - дея таъкидлади дипломат. – Бошқа томондан, биз сўзсиз, қозоғистонлик ҳамкасбларимиз ва ҳамкорларимиз билан рус тили асосий тил бўлган Қозоғистон аҳолисининг ҳуқуқлари масаласида алоқаларни қўллаб-қувватлаймиз".

Унинг сўзларига қараганда, Россия томони «Рус тилини сақлаб қолишда мазкур давлат раҳбарияти томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни кўриб турибди». "Бу шунчаки гаплар эмас, унинг ортида аниқ ишлар турибди ва қадамлар қўйилмоқда", - дея сўзларини давом эттирди ТФ ТИВ расмий вакили.

"Аммо мавзу бизнинг диққат марказимизда турибди, чунки нафақат Қозоғистон мисолида, балки рус тили она тили бўлган маконда яшайдиган одамлар билан боғлиқ масала РФ ТИВ олдида турган асосий вазифа ва функциялардан биридир», дея қўшимча қилди Захарова.

XS
SM
MD
LG