Ссылки доступа

Бишкекда баланд қаватли бинодан сакраган қизнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда


«Тунгуч»даги кўпқаватли бинонинг 6 қаватидан сакраган қизнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Бу ҳақда шаҳар болалар клиник шифохонаси бош шифокори Данияр Шайбеков маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, 25 феврал куни қиз текширувдан ўтади, шундан кейин шифокорлар даволашнинг кейинги босқичи юзасидан қарор қабул қилишади.

Эслатиб ўтамиз, 20 феврал куни тахминан 14:20ларда Октябрь туман ИИБ навбатчи қисмига, бир қиз хонадоннинг деразасидан сакрашга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар келиб тушди. Қиз олтинчи қаватдаги хонадоннинг деразасида турарди. Эшиклар берк бўлиб, пастдан туриб қилинган илтимос ва бақириқлар таъсир қилмади. Милиция ходимлари дераза остига гилам ташлаб қўйишди. Қиз деразадан ўзини пастга ташлади. Қиз гилам устига тушганига қарамай, жиддий жароҳат олди.

Жабрдийда 17 ёшда. Дастлабки маълумотларга кўра, у деразасидан сакраган хонадонда энага бўлиб ишларди.

XS
SM
MD
LG