Ссылки доступа

Қозоғистон Қирғизистондаги иккита сув омборида видеокузатув ўрнатилишини таклиф қилди


Қозоғистон иккита сув омборига видеокузатув ўрнатилишини таклиф қилди. Бу ҳақда парламентнинг «Республика – Ата-Журт» фракцияси мажлисида Қирғизистон қишлоқ хўжалик, озиқ овқат саноати ва мелиорация вазири Нурбек Мурашев маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, Қозоғистон делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда улар баҳорги суғориш мавсуми ҳақида гаплашишган. Ўшанда Қозоғистон томони Ўрта Тоқай ва Киров сув омборларига сув ҳажмини кузатиб бориш мақсадида видеокузатув камералари ўрнатишни таклиф қилишган. Қирғиз томони бу каби талабга рози бўлмаслигини маълум қилган. Шундан кейин Қозоғистон олиб кириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг айрим турларига нисбатан чеклов жорий қилди.

20 феврал куни парламент мажлисида Қишлоқ хўжалик вазири Қирғизистон гидропостларга ҳисоблагичлар ўрнатиш борасида Қозоғистоннинг талабини бажармаслигини айтди, чунки бу маҳфий маълумот экан.

19 февралдан бошлаб Қозоғистон Қирғизистон ва Ўзбекистондан айрим маҳсулотларнинг олиб кирилишига вақтинчалик тақиқ қўйди.

Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирлиги хабарига кўра, Қирғизистондан картошка ва картошка уруғи, олма ва хурмо, Ўзбекистондан анор олиб кирилишида чекловлар жорий қилинди. Уларнинг тушунтиришича, сўнгги вақтларда Қирғизистон ва Ўзбекистондан карантинга тушган маҳсулотлар, жумладан Комсток қурти, картошка қўнғизи кабиларнинг кириб келиши билан боғлиқҳолатлар кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG