Ссылки доступа

Энг яхши фильм учун Оскар “Яшил Китоб”га насиб қилди


Душанбага ўтар кечаси Лос-Анжелесдаги Dolby Theatreда Америка киноакадемиясининг 91-мавсумдаги “Оскар” мукофоти совриндорлари эълон қилинди. Сўнгги 30 йилда тадбир бошловчиларсиз бўлиб ўтди – мукофотларни таклиф қилинган машҳур шахслар топширди.

Энг яхши фильм сифатида Питер Фареллининг АҚШдаги ирқчилик даврига оид “Яшил китоби” тан олинди.

Энг яхши режиссёрлик иши бўйичаОскар мексикалик режиссёр Альфонсо Куаронга “Рома” картинаси учун берилди. Айни шу фильм хориж тилдаги энг яхши фильм дея тан олинди. "Рома" фильми, шунингдек энг яхши операторлик иши учун Америка киноакадемиясининг статуэткасини олди. Бундан аввал фильм Венеция кинофестивалининг “Олтин шер” мукофотига сазовор бўлган ва Британия кино ва телевиденияакадемиясининг BAFTA мукофотини олган эди.

Энг яхши эркак роли учун мукофотни Фредди Меркьюрининг “Богем таърифлари” фильмида рол ўйнаган Рами Малик олди. Энг яхши аёл учун Оскар Оливии Колман ("Маҳбуба")га насиб қилди.

Энг яхши оригинал сценарий учун мукофот “Яшил китоб”га, энг яхши мослаштирилган сценарий учун мукофот Рон Сталворотнинг китоби асосида яратилган "Қора кланлаштирувчи"га берилди.

Иккинчи даражали энг яхши эркак роли учун Оскар “Яшил китоб”даги роли учун Махершали Алига берилди, иккинчи даражали энг яхши аёл роли учун мукофот Режина Кинг ("Агар Бил-стрит гапирганида эди ")га насиб қилди.

Энг яхши грим учун, аввал айтилганидек, мукофот АҚШ вице-президенти Дик Чейнига бағишланган Адам Маккейннинг “Хокимият”и олди.

Энг яхши ҳужжатли фильмдея Жимми Чин ва Элизабет Васархелининг "Ёлғизликда якка кўтарилиш " (Free Solo) фильми тан олинди. Картинада бирор бир кимсанинг ёрдамисиз илк бор Йосемити миллий паркидаги 300 фут вертикалдаги Эл-Капитан тепалигига чиққан Алекс Хоннольд ҳақида ҳикоя қилинади.

Кто получит "Оскар" за лучший грим? Профессионалы считают, что это будет "Власть"
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:53 0:00

Ярим метражли энг яхши фильм сифатида “Ўргимчак одам: Оламлараро” мультфильми тан олинди.

Барча номинациялар бўйича ғолибларни шу ерда томоша қилиш мумкин.

XS
SM
MD
LG