Ссылки доступа

Қирғизистонда таълим муассасаси деворлари ортидаги шилқимлик тўғрисидаги ариза текширилмоқда


Унинг айтишича, ўқитувчиларнинг ўқувчиларга бўлган муносабати ҳамиша раҳбариятнинг назорати остида бўлиб келган. «Менимча, мазкур хэштег остида 10-15 йил муқаддам битириб кетганлар ёзмоқда. Шунга қарамай, биз тафсилотларни билиш мақсадида фактларни текшириб чиқамиз. Агар фактлар тасдиқлангудек бўлса, айбдор ўқитувчилар ишдан бўшатилади», - деди Қудайбергенов.

Сўнгги бир неча кун мобайнида Twitter ижтимоий тармоғида Туркияга тегишли «Сапат» лицейлар тармоғи битирувчилари #metoosebat хэштеги остида ўқиш чоғидаги ноқулай ҳодисаларни ўртоқлашмоқда. Фойдаланувчилар ўқитувчилар томонидан бўлган шилқимлик, камситиш ва ҳатто калтаклаш фактларини ёзмоқда.

Қирғизистонда бир қатор таълим, маданий ва хайрия ташкилотлари фаолият юритади, айтилишича, бу ташкилотлар туркиялик диний руҳоний Фатхуллоҳ Гулен издошлари томонидан очилган. Шулардан энг йириги – халқаро «Себат» таълим муассаси 2017 йилда маҳаллий ташкилот сифатида қайта рўйхатдан ўтди ва «Сапат» дея янги ном олди.

2016 йилда Туркия “Гуленчилар”нинг Қирғизистонга кучли таъсири ҳақида баёнот берди ва ҳукуматни уларнинг фаолиятига барҳам беришга чақирди. ҚРнинг ўша вақтдаги раҳбарияти Анқаранинг илтимосини бажаришдан воз кечди. Ўша вақтда мамлакат президенти бўлган Алмазбек Атамбаев Туркия ҳукумати Қирғизистон ички ишларига аралашаётганини билдирди.

XS
SM
MD
LG