Ссылки доступа

Назарбоев бош вазирликка Мамин номзодини тавсия қилди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Асқар Мамин номзодини бош вазирликка тавсия қилди. Назарбоевнинг тегишли таклифи парламент Мажлисига кўриб чиқиш учун топширилди, дея хабар беради Twitter орқали президент маъмуриятининг матбуот хизмати.

Аскар Мамин 21 февраль куни истеъфога чиққан бош вазир Бақитжан Сагинтаев ҳукуматида бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келарди. Ҳукумат истеъфосидан кейин Маминга бош вазир вазифасини бажариб туриш юклатилди.

53 ёшли Мамин аввалроқ «Казахстан Темир Жолы» (“Қозоғистон темир йўллари”) миллий темир йўл компаниясига раҳбарлик қилган, Остона ҳокими бўлган, Транспорт ва коммуникациялар вазири бўлган.

XS
SM
MD
LG