Ссылки доступа

Автобуснинг юкхонасида яшириниб Россияга келган ўзбекистонликлар қўлга олинди


Россиянинг Олтой ўлкаси прокуратураси Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси Россия ҳудудига автобуснинг юкхонасида яширинган ҳолда кириб келгани юзасидан айблов хулосасини тасдиқлади.

Олтой ўлкаси прокуратурасининг билдиришича, 2018 йилнинг апрель ойида автобуснинг қозоғистонлик ҳайдовчиси ўзбекистонликларни юкхонадаги яширин жойга беркитиб Россияга етказиб қўйиш учун ҳақ олган.

Текширувда маълум бўлишича, юкхонага яшириниб Россияга ноқонуний ўтган ўзбекистонликлар бундан аввал қонунчиликни бузгани учун мамлакатдан депортация қилинган ва уларга 2020 йилгача Россияга кириш тақиқланган эди.

Ўзбекистон фуқароллари Қозоғистон ва Россия чегарасининг Олтой ўлкаси Кулунди туманидан ўтувчи қисмидан ўтишга муваффақ бўлганлар, бироқ Новосибирск вилоятида қўлга тушганлар.

Қўлга олинган ўзбекистонликлар олти йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

XS
SM
MD
LG