Ссылки доступа

Жиззахда 6-синф ўқувчиси юқори синф ўқувчиси зарбасидан ҳалок бўлди


Жиззах вилоят, Зафаробод туманидаги 10- умумтаълим мактабнинг 6- синф ўқувчиси, 13 яшар Б. Б. 23 февраль куни ўқувчилар орасида чиққан муштлашув пайтида жароҳат олгани ортидан касалхонада ҳалок бўлди.

Мактаб директори ва туман ИИБ вакилининг \айтишича¸ ҳолат юзасидан Зафаробод туман прокуратураси жиноят иши очган.

Зафарободда ўқувчи боланинг уриб ўлдирилиши Халқ таълими вазирлиги мактабларда зўравонликнинг олдини олишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишни бошлаган бир пайтга тўғри келди.​

Зафаробод туман ИИБ вакилининг 25 февраль куни билдиришича, муштлашув иштирокчилари бўлган мактаб ўқувчилари билан ИИБнинг вояга етмаганлар билан ишлаш инспекцияси алоҳида шуғулланмоқда.

Жиззах вилоят халқ таълими бошқармасининг умумтаълим мактаблари билан ишловчи ходими воқеанинг баъзи тафсилотларни айтиб берди:

- Шанба куни соат 12 лардан ўтиб, танаффус пайтида мактаб ҳовлисида ўқувчилар тортишиб қолган. Шу тортишув чоғида катта синф ўқувчисининг қўли бехосдан 6- синф ўқувчиси Б. Б.га тегиб кетган ва натижада Б. тан жароҳати олган. Зудлик билан у туман касалхонаси жонлантириш бўлимига олиб борилган. Ўша куни (23 февраль - таҳр.) оламдан ўтди. Ўқувчи мактабда ўлди дея олмаймиз¸ - деди мулозим.

Зафаробод туман ИИБ вакилининг 25 февраль куни Озодликка билдиришича¸ 10- мактаб маъмурияти 23 февраль кунги муштлашув ҳақида ИИБга хабар бермаган.

Зафарободда ўқувчи боланинг уриб ўлдирилиши Халқ таълими вазирлиги мактабларда зўравонликнинг олдини олишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишни бошлаган бир пайтга тўғри келди.

Бу борада вазирлик расмий сайтида 24 февраль куни маълум қилинди.

Вазирликка кўра¸ “Мактабларда зўравонликни олдини олиш ва ижобий психологияни ўқитиш методикаси”, деб номланган лойиҳа беш ой давом этади

XS
SM
MD
LG