Ссылки доступа

Тошкент ҳокимлиги йил охиригача 1 844 688 кв.метр йўлни таъмирламоқчи


Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 19 февралдаги қарори билан Тошкент шаҳридаги марказий ва маҳаллалар ҳудудидаги ички кўчаларни жорий таъмирлаш манзилли рўйхати тасдиқланди, деб хабар қилди ҳокимлик Матбуот хизмати.

Айтилишича, пойтахтдаги 70 дан ортиқ кўчада таъмирлаш ишлари жорий йилнинг декабрига қадар бажарилади. Жами 1 844 688 кв.метр йўл таъмирланиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2 баровар кўпроқ.

Ҳусусан:

1. Тошкент шаҳридаги марказий кўчаларни жорий таъмирлаш ишлари бўйича 35077 кв.метр;

2. Маҳаллалар ҳудудидаги ички йўлларни жорий таъмирлаш ишлари бўйича 872852 кв.метр;

3. Туман прокурорлари секторларида аниқланган ички йўллардаги камчиликларни жорий таъмирлаш ишлари бўйича 417394 кв.метр;

4. Шаҳар аҳолиси ва маҳалла фаолларининг ариза ва шикоятларини ижобий хал қилиш учун туман ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги 519365 кв.метр майдон таъмирланади.

Шаҳар марказий ва ички кўчалари таъмирланиши билан бир қаторда улардаги ҳудудларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG