АҚШ суди Бакиев президентлиги даврида унинг оиласи томонидан қонунга зид равишда мамлакатдан АҚШга олиб чиқилган жами 6 млн долларни мусодара қилиш юзасидан қарор чиқарди.
Қирғизистон ҳукумати юридик компаниялар орқали АҚШдан мусодара қилинган пулларни қайтаришни сўради. 2018 йил 4 октябр куни АҚШ Адлия вазирлиги илтимосномани қаноатлантирди. Бироқ, эълон қилинган 6 млн доллардан атиги 4,6 млн доллар қўлга киритилди.
«Бу маблағларнинг қайтарилиши икки мамлакат муносабатларида катта ютуқ ва муҳим ҳодисадир. Бу АҚШ ҳукумати томонидан Сооронбай Жээнбековнинг олиб бораётган коррупцияга қарши курашини қўллаб қувватлаётганини намоён қилади», -деди АҚШ расмийси.
Уэллснинг қўшимча қилишича, маблағларнинг қайтарилиши минтақанинг ривожига, қишлоқ ҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминлашга, тиббиёт жиҳозлари сотиб олишга, жамоат назоратини кучайтириш мақсадида суд мажлисларини ёзиб олувчи қурилмалар харид қилишга сарфланади. Қурманбек Бакиев 2005 йилдан 2010 йилгача Қирғизистонга раҳбарлик қилган. У 2010 йилнинг 7 апрел куни юз берган инқилоб вақтида ағдариб ташланди, маълумотларга кўра инқилоб вақтида 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Ҳозир у Беларусда истиқомат қилади.