Ссылки доступа

Қозоғистон ҳукуматининг таркиби тасдиқланди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳукумат таркибини тасдиқлади, дея хабар беради Оқўрда сайти.

Президент фармойишига кўра, Асқар Мамин – Қозоғистоннинг янги бош вазири бўлди. Бош вазири ўринбосари этиб шу кунга қадар Саноат ва тараққиёт инфратузилмалари вазири бўлиб ишлаб келаётган Женис Қасимбек тайинланди. Молия вазири этиб Алихан Смаилов тайинланди, у бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимини ҳам бажаради.

Асқар Жумагалиев рақамли тараққиёт, мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлигининг раҳбари бўлди, бу муассаса 25 февралга қадар Мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлиги деб юритиларди. Жумагалиев Мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлигига декабр куни раҳбар этиб тайинланган эди.

Даурен Абаев Информация ва жамоатчилик тараққиёти вазири бўлди. Яқин кунларга қадар Абаев ахборот ва коммуникациялар вазири бўлиб ишлаб келган эди. Аввалги лавозимида қуйидагилар қолди; Нурлан Ермекбаев – мудофаа вазири; Ерлан Тургумбаев – ички ишлар вазири; Марат Бекетаев – Адлия вазири; Елжан Биртанов – соғлиқни сақлаш вазири; Аристанбек Мухамедиули – маданият ва спорт вазири; Қанат Бозумбаев –энергетика вазири.

Бош вазир ўринбосари этиб Гулшара Абдиқаликова тайинланди. У Давлат котиби лавозимидан озод қилинди. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири этиб Бердибек Сапарбаев тайинланди, у шу кунга қадар Оқтобе вилоят ҳокими бўлиб ишлаб келаётган эди. Миллий иқтисод вазири Руслан Даленов бўлди. Саноат ва тараққиёт инфратузилмалари вазири лавозимини Роман Скляр қўлга киритди, у шу кунга қадар вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келарди.

XS
SM
MD
LG