Ссылки доступа

Дональд Трамп Ким Чен Ин билан учрашиш мақсадида Вьетнамга жўнаб кетди


АҚШ президенти Дональд Трамп 25 феврал куни Вашингтондан Вьетнамга жўнаб кетди, у бу ерда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан иккинчи саммит ўтказади.

Икки мамлакат етакчилари Корея ядро дастурини муҳокама қилиш мақсадида Ханойда 27 ва 28 феврал кунлари учрашади. Шунингдек, ҳар икки раҳбар Корея урушини расман тугагани билан боғлиқ масалани муҳокама қилишлари эҳтимоли ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Корея уруши 1953 йилнинг 27 июлида Пханмунджомада имзоланган Яраш тўғрисидаги Шартномадан сўнг тугаган эди.


Вашингтондан учиб кетишидан аввал Трамп Твиттерда: "Тўлалигича денуклеаризациядан сўнг Шимолий Корея иқтисодий ривожланиш генераторига айланади. Бусиз аввалгилгидек қолаверади. Раис Ким тўғри қарор қабул қилади», дея ёзди.

Бундан аввал, 25 феврал куни, Оқ уйда губернаторлар билан учрашувда нутқ сўзлаган, Трамп "ажойиб саммит" бўлишини айтган эди. АҚШ давлат котиби Майк Помпео 24 феврал куни Fox телеканалига берган интервьюсида саммитда «олдинга ташланадиган мухим қадам»га умид билдирди. "Бу бўлмаслиги ҳам мумкин, аммо мен бўлишига умид қиламан ", деди Помпео.

Ким Чен Ин Вьетнамга зирҳланган поездда йўлга чиқди, поезд Вьетнамга 26 феврал куни етиб келади.

XS
SM
MD
LG