Ссылки доступа

Малайзия муфтийси Ўзбекистоннинг зиёрат туризми бўйича биринчи элчиси бўлди


Малайзия муфтийси Перлис Моҳд Асри бин Зайнул Абидин Ўзбекистоннинг зиёрат туризм бўйича фахрий элчиси бўлди. Бундай мақом Ўзбекистон тарихида биринчи марта берилмоқда.

Ташқи ишлар вазирлигининг 25 февралда билдиришича, Малайзия муфтийсига элчилик сертификати Бухорода 21−23 февраль кунлари ўтказилган Биринчи халқаро зиёрат туризми форумида топширилган. Муфтийни бу лавозимга Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси тавсия қилган.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ислом теологияси бўйича фан доктори Моҳд Асри ибн Зайнул Абидин Малайзиянинг таниқли одамларидан бири. У муфтийлик лавозимида иш бошлагунига қадар узоқ вақт давомида Малайзия илмий университетида, Буюк Британиянинг Уэлс ва Оксфорд университетларида ўқитувчилик қилган.

Ўтган йилнинг 22 сентябрида Малайзия муфтийси малайзиялик сайёҳларнинг зиёрат туризми йўналишида Ўзбекистонга мунтазам ташрифини йўлга қўйиш мақсадида Тошкентга ишчи ташриф билан келгани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG