Ссылки доступа

Тожикистон бозорларида импорт маҳсулотларнинг нархи кўтарилиб кетди (видео)


Об-ҳаво шароитларининг ёмонлашиб кетгани ва Тожикистонга маҳсулот олиб келинадиган асосий йўлларнинг ёпилиши импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархига таъсир кўрсатди.

Тадбиркорларнинг хабар қилишларича, ҳозирча мамлакат бозорларига маҳаллий қишлоқ хўжалиги ходимлари томонидан иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулотлар келиб тушмади. Маълумки февраль ойининг сўнгги кунларида маҳаллий фермерлар томонидан етиштирилган сабзавотлар бозорларни тўлдириб, импорт маҳсулотларини сиқиб чиқарар эди.

Пойтахтдаги “Мехргон” бозорида сабзавот сотиш билан шуғулланадиган Райҳон Бурхонованинг сўзларига қараганда, ҳар йили биринчи бўлиб Вахш водийисида етиштирилган сабзавот маҳсулотлари олиб келинарди. «Фермерларнинг хабар қилишича, бу йил иссиқхоналарда сабзавотларда касаллик аниқланди, шу сабабли иссиқхонада етишитирилган маҳсулотларнинг биринчи партияси икки ҳафтадан кейингина бозорларга чиқарилади», - дейди Бурхонова.

На таджикских рынках подорожала импортная овощная продукция
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:35 0:00

Унинг сўзларига қараганда, бугунги кунда Самарқанддан олиб келинган бир килограмм помидор 25 сомони, Хитойдан олиб келингани эса - 23 сомони туради, Қирғизистондан олиб келинган маҳсулот бироз арзон – 20 сомони, Тожикистоннинг ўзида етиштирилган помидорлар эса 18 сомони (2 долларга яқин)га харид қилинмоқда.

Тожикистон бозорларининг катта қисмини импорт сабзавот маҳсулотлари эгаллаб олган, мамлакатга мева-савбзавот олиб келинадиган мамлакатлар рўйхати кенгайиб бормоқда. Қимматлиги боис кўплаб харидорлар импорт сабзавотларни сотиб олишдан воз кечмоқда ва пештахталарда маҳаллий бодринг ва помидорларнинг пайдо бўлишини кутмоқда.

XS
SM
MD
LG