Ссылки доступа

Қозоғистон Қирғизистондан мева ва сабзавот олиб киришдаги чекловларни бекор қилишга тайёр


Остонада Қозоғистон ва Қирғизистон хукуматларининг қирғиз қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб беришдаги чекловларни бекор қилишга бағишланган музокаралари бўлиб ўтди. Қозоғистон томони чекловларни бекор қилишга тайёрлигини билдирди.

Қозоғистон бош вазири матбуот хизматининг хабар қилишича, томонлар Қирғизистонда фитосанитар карантин назоратини кучайтириш масалаларига бағишланган йўл харитасини имзолашди. Ҳужжат 17та пунктдан иборат аниқ тадбирларни кўзда тутади. Биринчи навбатдаги пунктлар 2019 йилнинг февралидан июль ойига қадар ҚР фитосанитар хизмати томонидан ҳаётга татбиқ этилиши керак.

Қирғизистон томони Қозоғистонга картошка, олма ва хурмо олиб кирилишидаги чекловлар бекор қилиниши юзасидан таклиф билан чиқди. Ўз навбатида Қозоғистон 2018-2019 йилларда Қирғизистон фитосанитар хизмати томонидан қайд қилинган 465та қоида бузилишлар бартараф этилгани борасида маълумотларни кўриб чиққанидан сўнг, 19 февраль куни жорий қилинган вақтинчалик фитосанитар карантин тадбирларини бекор қилишга тайёрлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG