Ссылки доступа

Президент Тўрақўрғонда "кортежини кутилмаганда тўхтатиб, халқ билан мулоқот қилди"


Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти Тўрақўрғон туманига ташрифи пайтида деҳқон бозори олдида кортежини тўхтатди ва халқ билан мулоқот қилди. Президент матбуот хизматининг 28 февралда билдиришича, Мирзиёев кортежни “кутилмаганда тўхтатган”.

“ Давлатимиз раҳбари халқ ичига кириб бориб, одамлар билан самимий мулоқот қилди", - дейилади расмий билдирувда.

Хабарда айтилишича, президент иқтисодиётни барқарор қилиш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишидаги ислоҳотлар халқ билан маслаҳатлашилган тарзда давом эттирилиши ҳақида гапирган.

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг ҳар бир туманига катта миқдорда инвестициялар киритиш, янги корхоналар, санаторийлар, мактаблар қуриш, ишчи жойлар яратиш бўйича улкан лойиҳалар бошланганини айтиб ўтди.

“Одамлар Президентимиз ташрифидан бениҳоя хурсанд бўлиб, ислоҳотлар натижалари ҳар бир соҳада сезилаётганини билдирди. Наманган вилояти, умуман, мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик изҳор этди",- дейилади президент матбуот хизматининг расмий хабарида.

Президент 2017 йилда ҳам Тўрақўрғон туманига ташрифи чоғида кортежини тўхтатиб, одамлар билан мулоқот қилган эди.

XS
SM
MD
LG