Ссылки доступа

Туркманистон расмийлари VPN сервисларига қарши курашни кучайтирди


Офис услуг связи, Туркменистан
Офис услуг связи, Туркменистан

Туркманистон расмийлари сўнгги икки ҳафта давомида VPN сервисларига қарши курашни ва “Озодлик” радиоси сайтини блоклаш тадбирларини кескин кучайтирди.

Германиянинг Rohde & Schwartz компанияси туркман хавфсизлик кучлари ўз фуқаролари ортидан кузатиш мақсадида фойдаланадиган рақамли жиҳозларни етказиб бераётгани борасида “Озодлик” радиоси хабар тарқатганидан кейин Туркманистон расмийлари VPN сервислари ва “Озодлик” радиосивебсайтини блоклаш тадбирларни кучайтирди, дея хабар беради Ашхободдаги бизнинг манба.

Эслатиб ўтамиз, 31 январ куни “Озодлик” радиоси Туркманистон хукумати ва Rohde & Schwartz компанияси ўртасида рақамли жиҳозлар хариди борасида эришилган эҳтимолий келишувлар юзасидан журналистик суриштирувни эълон қилган эди.

Мақолада “Озодлик” радиосининг Туркманистон давлат муассасаларидан биридаги манбасига таянган ҳолда Rohde & Schwartz тўғридан-тўғри Туркманистон махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилмаслигини хабар қилган эди. Аммо Туркманистон ҳукуматига етказиб берилган жиҳозлар ва эксперт билимлари якуний босқичда хавфсизлик идоралари томонидан мамлакат фуқароларини Интренет тармоқларида таъқиб қилиш мақсадида фойдаланиши айтилган эди.

Кўплаб мустақил хорижий вебсайтлар, жумладан “Озодлик” радиоси, YouTube, шунингдек машҳур ижтимоий тармоқлар, жумладан Facebook, Twitter, Instagramга туркман фойдаланувчилари кира олмайди. Блокировка шароитларида аҳоли прокси серверлардан фойдаланишга мажбур бўлади, улардан фойдаланувчилар эса мунтазам равишда таъқиб қилинади.

Туркманистонда интернет-хизматларини давлатга тегишли биргина «Туркментелеком» компанияси кўрсатади, компания Туркманистон Алоқа вазирлигига бўйсинади.

XS
SM
MD
LG