Ссылки доступа

Тошкент ҳокимлиги имомларни "икки ва кўп хотинлик" авж олаётганидан огоҳлантирди


1 март куни Тошкентдаги “Ёшлар маркази” биносида масжид имом-хатиблари ва ноиб-имомлари билан учрашув ўтказилди.

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, йиғинда масжидлар аҳволи, адашганларни тўғри йўлга солиш, масжидга тушаётган эҳсон тушумларидан тўғри фойдаланиш ҳақида гап борган.

Шунингдек, "жамиятда авж олаётган икки ва кўп хотинлик масаласи" кўтарилган.

"Дин соҳа вакилларига никоҳланувчи шахслардан шаърий никоҳ ўқишдан аввал фукаролик холати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан берилган маълумотномани талаб қилиш вазифаси қўйилди", деб хабар қилади матбуот хизмати.

Шу кунда Тошкентда 119 та масжид фаолият юритмоқда.

XS
SM
MD
LG