Ссылки доступа

Тожикистон ЕИдан янги савдо имтиёзлари олишдан манфаатдор


Тожикистон расмийлари Европа Иттифоқидан савдода янги преференциялар олишдан манфаатдор эканликларини таъкидлашмоқда.

Душанбенинг Бош преференциялар тизимиплюс (GSP+) доирасида бир томонлама имтиёзлар тарифи олиш тўғрисидаги сўровига жавоб тариқасида бир гуруҳ ЕИ мутахассислари Тожикистонга келди.

Улар мамлакатда олиб борилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан танишадилар, дея 1 март куни хабар берди фейсбукдаги саҳифасида Европа Иттифоқининг Тожикистондаги элчиси Мэрилин Йоcефсон.

Айни дамда Тожикистон Бош преференциялар (GSP) базасидан фойдаланади, унга кўра мамлакат ЕИга божхона тўловларисиз3000 та товар позициясини ва камайтирилган ставкалар асосида 3200 товар позициясини экспорт қила олади. Агар ЕИ Тожикистонга GSP+ доирасида имтиёзлар тарифини тақдим қилса, у ҳолда мамлакат Европа бозорларида тўловларсиз 6200 товар позицияларни киритиш имкониятига эга бўлади.

Еврокомиссиянинг жамоатчилик билан алоқалар департаменти ходими Кинга Малиновсканинг 28 феврал куни маълум қилишича, GSP+ доирасида қўшимча имтиёзлар олиш учун бир нечта талаблар қўйилади. «Мамлакат экспортининг диверсификацияси размери ёки чекланганлиги нуқтаи назаридан заиф эканлиги кўриб чиқилиши ва мамлакат 27та халқаро Конвенцияни (16 таси – инсон ҳуқуқлари ва асосий меҳнат стандартларига оид ва 11 таси –атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва самарали бошқарувга тааллуқли) ратификация қилиши ва самарали бажариши керак. Ҳукумат, шунингдек, қийноқларни қўллашни тақиқлаш, геноцидга йўл қўймаслик, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, эркин сўзни ҳимоя қилиш ҳамда митинг ва йиғилишлар ўтказиш эркинлигини ҳимоя қилиш конвенцияларини ратификация қилиши ва мустақил суд тизимини таъминлаши керак…», - дейди Малиновска хоним.

Қуруқ мевалар, ёнғоқлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи Oro Isfara компанияси раҳбари Манучехр Насриддинов Нидерландия ва Бельгия компаниялари билан ҳамкорлик қилиш тажрибасига эга эканликларини айтди. Унинг сўзларига қараганда, халқаро стандартларни жорий қилиш — халқаро бозорда маҳсулотлар ҳаракати учун мажбурий қадамдир. «Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг юқори сифати ва хавфсизлиги таъминлангудек бўлса уларни сотиш осон бўлади», -дейди Насриддинов.

ЕИ Тожикистонга GSP+ доирасида имтиёзлар тарифини тақдим қилгудек бўлса, у ҳолда мade in Tajikistan маҳсулотлари Европа бозорларида пайдо бўлади. Маҳаллий иқтисодчиларнинг сўзларига қараганда, ЕИ мамлакатларига Тожикистон томонидан экспорт қилинадиган маҳсулотлар унчалик ҳам кўп эмас, аммо Европа бозорларига эркин кириб боришнинг ўзиёқ Тожикистонда кичик ва ўрта бизнесни қайта тикланишига ёрдам беради, ҳамда Россия ва Қозоғистон бозорларига мутелигидан ҳалос қилади.

XS
SM
MD
LG