Ссылки доступа

Сурияда ИД назорати остидаги сўнгги қишлоқни озод қилиш бўйича амалиёт бошланди


АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган суриялик қўзғолончилар 3 март куни “Ислом давлати”(ИД) гуруҳи террорчилари қўл остидаги сўнгги қишлоқ учун ҳал қилувчи урушни бошлади.

“Сурия демократик кучлари”(СДК) араб-курд альянси вакили қўзғолончилар охирги кунларда кичик-кичик гуруҳлар билан олдинга, Багхуз қишлоғига ҳаракатланган. Бу бутун ҳудуд ИД жангарилари томонидан миналаштирилгани билан боғлиқ. Ҳарбийнинг сўзларига кўра, кўчалар бўйлаб минглаб миналар ўрнатилган.

Багхузда қолаётган ИД террорчиларнинг асосий қисмини чет эллик ёлланма жангарилар ташкил этади. Бир неча юз нафар дея тахмин қилинаётган ушбу террорчилар траншеяларга беркиниб олиб, ўша ердан SDF кучларига кутилмаган зарбалар бермоқда. SDF кучлари ҳужуми 28 февраль куни бошланган эди. СДК раҳбарияти якшанба куни Суриянинг қарийб “қўли қонга ботмаган”, турли вақтларда “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи сафларига адашиб кириб қолган 300 нафар фуқароси қутқарилгани ҳақида хабар берганди. СДК баёноти ИДнинг Сурия ҳудудидаги охирги анклави – мамлакат шарқидаги Дейр-эз-Зор провинциясининг Багхуз қишлоғи учун жангларнинг охирги босқичи арафсида эълон қилинган, деб хабар берди France-Presse.

Аввалроқ ИДнинг сўнгги таянч нуқтасини қамал қилишга тайёргарлик кўришда АҚШ, Франция ва Буюк Британия махсус кучлари ёрдам бергани ҳақида маълум қилингади. Тинч аҳолининг барча вакиллари мазкур яшаш пунктини тарк этганидан сўнг қамални бошлаш режалаштирилган эди. Курдлар ўз навбатида ИД жангариларига қуролни ташлаб, таслим бўлишлари учун охирги имкониятни ҳам берганди.

ОАВ маълумотларига кўра, айрим белгилар жангариларнинг узоқ вақт ҳимоялана олмаслигидан дарак бермоқда, шунинг учун яқинда уларнинг бир қисми тинч аҳоли кўринишида шаҳарни тарк этишга уриниб кўрганди. Бундан ташқари, исломчилар асирларнинг бир қисмини озиқ-овқатга алмашишга рози бўлган. Улардан ўқ-дорилар ҳам кам қолгани тахмин қилинмоқда.

Яқинда АҚШ президенти Дональд Трамп илгари “Ислом давлати”Сурияда илгари назорат олган ҳудудларининг 100 фоизини йўқотгани ҳақида айтиб ўтганди. Бахгуздаги кичик ҳудудда эса Улар охиригача кураш олиб бориши мумкин бўлгани фақатгина юзлаб жангарилар қолган.

XS
SM
MD
LG