Ссылки доступа

Туркманистон президенти янги китобини ахалтака отига бағишлади


Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов c новой книгой
Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов c новой книгой

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов навбатдаги китобни ёзди. «Atda wepa-da bar, sapa-da» («Отда садоқат ҳам, шодлик ҳам бор») деб номлаган китоб ахалтака оти ва йилқичиликка бағишланган. Бу ҳақда ярим расмий "Туркменпортал" нашри хабар берди.

Нашрнинг хабар қилишича, китобда туркман етакчиси ахалтака оти тарихи ҳақида маълумот беради ва энг яхши анъаналар сақланиб қолган ҳолда замонавий йилқичилик санъати ҳақида, шунингдек отлар тарбияси ва тренировкаси методлари ҳақида ҳикоя қилади.

Бу давлат раҳбарнинг йилқичиликка бағишланган биринчи китоби эмас. Бундан аввалги «Тез суръатлардаги от» деб номлаган китоби 2016 йилнинг апрелида туркман отларининг йиллик баҳорги байрамига туркманистонликларга совға сифатида нашрдан чиққан эди.

12 йиллик бошқаруви йилларида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов муаллифлигида 50 га яқин китоб босмадан чиққан. Давлат раҳбарининг турли мавзулардаги китоблари туркман тилида нашр қилинади ва бошқа хорижий тилларга таржима қилинади. Мамлакат бўйлаб президент китобларига бағишланган ўқув конференциялари ўтказилади, матбуотда унинг китобларидан иқтибослар келтирилади, радио ва телевидениеда ўқиб беришади.

Вместо кино и сериалов: по туркменскому ТВ теперь читают вслух книги президента
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:22 0:00

Президент китоблари ўрта мактаблар дастурларига киритилган. 2011 йилда нашр қилинган «Тирик афсона» ва «Яхши ном», ҳамда 2013 ва 2015 йилларда нашр қилинган «Давлат қуши» ва «Миллий бахтга эришиш» романлари юқори синфларда ўқиб, ўрганилади.

Туркменистан: Книги президента будут изучать в школах
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:57 0:00

XS
SM
MD
LG