Ссылки доступа

Қирғизистонда бола савдоси иши бўйича судида шифокорлар ҳужжатларни сохталаштириш айбларга иқрор бўлди


Бишкекдаги Биринчи май туман судида бола савдоси ишини кўриб чиқиш давом эттирилди. Суд жараёнида икки нафар шифокор ҳужжатларни сохталаштирганликларини тан олишди.

Айбланувчиларнинг адвокатлари ўтган галги суд мажлисида журналистлар иштирокига рухсат берган судьяга ишончсизлик билдирган эди. 5 март куни бўлиб ўтган суд мажлисида судья яна жараёнда журналистлар иштирокига рухсат берди, аммо фото ва видеога олишни тақиқлади.

ИИВ маълумотига қараганда, бола савдоси бўйича ишда 7 нафар тиббиёт ходимига айблов қўйилган. Тергов манфаатлари сабаб тафсилотлар ошкор қилинмаяпти, тўлиқ маълумотлар тергов якунлангач тақдим қилинади.

Айрим маълумотларга қараганда, бола савдоси факти бўйича жами тўртта жиноий иш қўзғатилган. Бола савдосида шаҳар ОТМ (оилавий тиббиёт маркази)да ишловчи гинекологлар гумон қилинмоқда. Улар 2018 йилнинг 7 сентябр куни ҳибсга олинган эди. Бу факт юзасидан ҚР Жиноят Кодексининг 124-моддаси (Одам савдоси) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

XS
SM
MD
LG