Ссылки доступа

Вазир: Қозоғистон дарсликларида камчиликлар бор


Мактаб дарсликларида айрим камчиликлар мавжуд. Шу сабабли дарсликлар нашр қилинишидан аввал жамоатчилик текширувидан ўтказилиши керак. Бу ҳақда ҳукумат мажлиси давомида журналистларга Таълим ва фан вазири Куляш Шамшидинова маълум қилди.

«Муаллифлар бир кунда ўзларини ўнглаб ололмайди. Кўриб турганингиздек айрим камчиликлар бор. Куни кеча бу йил учун республика комиссияси ўз ишини якунлади. Комиссия бошланғич синфларга мўлжалланган айрим дарсликларни қайта ишлаш учун жўнатди», -деди Куляш Шамшидинова.

Вазирнинг сўзларига қараганда, «дарслик нашр қилинишидан аввал, худди ўтган йили бўлганидек жамоатчилик томонидан ўқиб чиқилади».

Шамшидинованинг журналистларга айтишича, вазирлик ўрта таълим тизимидаги ўқув дастурларини долзарблигини кўриб чиқмоқда.

«Масалан, ҳамманинг оғзида консептуал асосда ўқитиладиган фин таълим тизими юрибди. Шунингдек, математика, информатика, химия, физика ва биологияни ўзига жамлаган STEAM-таълим тизими ҳам мавжуд. Эришиш мумкин бўлган бунинг ҳисобига болалар зиммасидаги юклар камайтирилади. Фанлар бир-бирини такрорлаши керак эмас, балки болалар онгини ривожлантириши лозим», - деди вазир.

Республика «Дарслик» илмий-амалий маркази маълумотларига қараганда, ўтган ўқув йилида ўтказилган экспертизалар натижаларига кўра 2412 та дарслик маъқулланган, ўқув дастурда фойдаланиш учун 1613 қўлланма тасдиқланмаган.

XS
SM
MD
LG