Ссылки доступа

Тожикистон ҳукумати мамлакатдаги интернет нархини 60 фоизга оширади


Тожикистон ҳукумати қошидаги Монополияга қарши кураш хизмати мамлакатдаги интернет хизматлари учун нархларни 60 фоизга ошириш юзасидан топшириқ берди. Мамлакатда трафикнинг бир мегабайти солиқларсиз камида 5 дирам, бир гигабайти – 50 сомони (5 доллардан кўпроқ) туриши керак.

Айни дамда 1 Гб нархи ўртача 30–35 сомони ($3-$3,7) туради.

Монополияга қарши кураш хизматининг "Электр алоқа тарифлари тўғрисида"ги буйруғи 27 мартдан кучга киради. Буйруқда нархларнинг оширилиши мамлакатда тармоққа кириш тезлигини ошириш йўлидаги ҳаракатлар билан изоҳланади, дея таъкидлайди "Азия-плюс" агентлиги.

2018 йилнинг ёз ҳолатига кўра Тожикистонда интернетга кириш даражаси 33,1 фоизни ташкил қилган эди, бу - Internet World Stats сайти маълумотларига кўра, минтақадаги энг ёмон кўрсаткичлардан биридир. Тожикистонда интернет тарифлари жаҳондаги энг юқори кўрсаткичлардлан биридир, дея ёзади "Фергана" нашри. Speedtest сервиси маълумотига кўра тармоққа кириш ўртача тезлиги рейтингида мамлакат 137 ўрини эгаллаб турибди.

Экспертларнинг таъкидлашларича, мамлакатда интернет-хизматларининг қиммат эканига давлат томонидан ҳаддан зиёд назорат кучлилиги ва интернет-провайдерларга акцизларнинг жорий қилиниши сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG