Ссылки доступа

Ўзбекистонда ер мақбуллаштирилиши ортидан боғлар кесиб ташланмоқда (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Номақбул мақбуллаштириш: Ер мақбуллаштирилиши ортидан боғлар кесиб ташланмоқда. (видео)

- Москвада коммунистлар Сталинни хотирлади. Россия пойтахтида 5 март куни 500 чоғли киши Иосиф Сталин ўлимининг 66 йиллигига бағишланган хотира тадбирида иштирок этди. Маросим Россия Федерацияси Коммунистик партияси томонидан уюштирилган. (видео)

- Лондон полицияcи аэропортларга бомба йўллаган шахсларни қидиришга тушди. Номаълум шахслар Хитроу ва Лондон-Сити аэропортлари ҳамда Ватерлоо вокзалига қўлбола бомба солинган пакетлар йўллаган. Лондон полициясининг аксилтеррор бўлинмаси бу иш юзасидан суриштирув бошлади. (видео)

- Sizdan Telegram: "Давлат нархида дўкон сўраганим учун бозор маъмурияти растамни бузиб ташлади". Sizdan Telegram лойиҳасига видео йўллаган тадбиркор "давлат нархида дўкон сўраганим учун бозор маъмурияти растамни бузиб ташлади" деб шикоят қилди. Дўкондор растасидан қарийб 30 минг доллар йўқолганини ҳам қўшимча қилди.(видео)

- Буюк келажакка элтувчи йўл (видео)

- OZODLIVE: Жаслиқда вазият қандай, Ичан қалъадан аҳоли нега кўчирилмайди? (видео)

- Сурхондарëлик болакайга шифокорлар ҳали ҳам ташхис қўя олмаяпти (видео)

- "Авария ҳолатига келиб қолган намунавий уйларда мажбурликдан яшаяпмиз" (видео)

- Чодирхаëл: Амалдорни рост гапиртирадиган курси¸ ҳақиқат учун уч дақиқа. (видео)

- Осиё: оммавий алдов ва ўз жонига қасд қилиш таҳдиди. Душанбеда қиз агар севгилисинихукумат қамоқдан озод қилмайдиган бўлса, ўз жонига қасд қилишини айтмоқда, бундан аввал йигит қизни калтаклаган ва автомобил юкхонасига жойлаган; юзлаб тожикистонликлар фирибгарларнинг алдовига учди – уларга Чехиянинг Шкода заводига ишга жойлаштириш ваъда қилинди. (Настоящее время видеоси)

- Тожикистон аҳолисини Европада йўқ жойга ишга жойлаштириш учун пул тўлашга қандай ишонтиришди. (Директ видеоси)

- Ватандошлар Қирғизистон байроғи билан Истанбул бўйлаб юрдилар. Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшовчи қирғизистонликлар Давлат байроғи куни муносабати билан флешмоб ўтказди. (фотогалерея)

-«Калтаклашади, зўрлашади, ўлдиришлари мумкин». Қирғизистонда трансгендер бўлиш оқибатлари. (Директ видеоси)

- Қизлар ёшлигиданоқ президент совғасини юзга суртишга ўргатилади.Туркманистонда 8 март байрами муносабати билан аёлларга пул совғаси берилади. Мукофотларни топшириш давлат телевидениеси орқали тўғридан тўғри намойиш қилинади, аёллар президентга миннадорчилик сифатида совғаларни юзларига суртишади. (видео)

- Хокимиятга қилинган шикоятдан сўнг аёллар калтакланди. (ҚРдан видео)

- Депутат Қирғизистонни қутқариш режасини таклиф қилди. (Настоящее время видеоси)

- Баткен вилоятида қишлоқ аҳли тўйларга ҳаражатларни қандай қисқартирмоқда. (ҚРдан видео)

- «Хуршед озод қилинмайдиган бўлса, мен у билан бирга ўтираман ёки ўз жонимга қасд қиламан». Калтакланиши акс этган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқаб кетган 22-ёшли Малика Соҳибназарова “Озодлик” радиосига берган интервьюсида ўзини калтаклашда гумон қилинган Хуршед Азизовга эътирози йўқлигини айтди ва унинг озод қилинишини талаб қилди. ( ТР видеоси)

- Кўк Яйлов тоғ-чанғи курортида нима гаплар. Олмаота яқинидаги Кўк Яйлов текислигида курорт лойиҳаси атрофида 16 йилдан бери баҳслар давом этмоқда. Баҳслар гоҳ тинчийди, гоҳ авжига чиқади. Лойиҳага қаршилар Кўк Яйлов курорти қурилмаслигини талаб қилмоқда ва бунёд этиладиган ҳар қандай иншоат маҳаллий экотизимга зарар етказишинни айтмоқда. (ҚРдан видео)

- Тўққиз миллионлик иссиқ бекатларнинг беркитилиши. Автобуслар ҳаракати электрон таблоси мавжуд ва иссиқбекатлар Петропавловскда ишламаяпти. Шаҳарда жамоат транспортининг смарт-бекатлари тўрт йил аввал пайдо бўлган эди, аммо бу йил қишда ишламади. (ҚРдан видео)

- Қозоғистоннинг олдинги пойтахти қандай яшамоқда. (видео)​

- Ҳукумат томонидан унутилган қишлоқ. Норин туманидаги Жалғиз-Терек ўтган асрда тараққиётдан тўхтаб қолган. (Директ видеоси)

- Тибетда қишлоқ аҳолиси ойига $750 дан пул топмоқда. (видео Настоящее время)​

- Ҳисордан Душанбега … резина қайиқда. Ҳисор туманининг Шерхони қишлоғи аҳолиси пойтахтга етиб боришлари учун резина қайиқда дарёдан сузиб ўтишлари керак бўлади. Кофарнихон дарёси устига қурилган ягона кўприкни бир неча йил аввал сел оқизиб кетган эди. (ТР видеоси)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG