Ссылки доступа

Москвада 5 аёлни ўлдирганликда айбланаётган ўзбекистонликка нисбатан тергов якунланди


Россия тергов қўмитаси Москва шаҳри ва вилоятида беш нафар аёлни ўлдирганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Б. М.га нисбатан тергов якунланганини маълум қилди.

Расмий маълумотда билдирилишича, Б. М., қотилликларни 2015 йилнинг январ-апрель ойлари оралиғида кимсасиз жойлар ва хиёбонларда амалга оширган.

Жумладан, у 2015 йилнинг 17 мартида Измайлово паркида ити билан сайр қилиб юрган нотаниш 35 яшар аёлни учратган. Атрофда одамлар йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, аёлнинг юрак қисмига икки марта пичоқ урган, жабрдийда ҳодиса жойида вафот этган", - дейилади қўмита хабарида.

Қотил ҳар сафар қурбонларини пичоқлаб ўлдирган ва уларни талаган.

У бир йил давомида қўлга олинишидан қўрқиб, хориж мамлакатларидан бирида яшаган. 2017 йилда халқаро қидирувда бўлган Б.М., қўлга олинган ва Москвага экстрадиция қилинган.

Экспертиза жараёнида психологлар ва бошқа мутахассислар, Б.М., руҳиятида муаммолар мавжуд деган хулосага келган. Экспертларга кўра,у аёлларга нисбатан шахсий адоватда бўлган.

Тергов қўмитаси айбланувчи дастлабки терговдаёқ ўзига билдирилган айбловни тан олганини иддао қилмоқда. Жиноят иши тасдиқланган айблов хулосаси билан судга юборилди.

XS
SM
MD
LG