Ссылки доступа

ОАВ: Россиядаги заводда юз берган ёнғин оқибатида Қирғизистон фуқаролари жабрланди


Владимир вилоятидаги Гороховец шаҳрида фаолият юритадиган “РусДжам” шиша ишлаб чиқариш заводида юз берган ёнғин оқибатида куйиш жароҳатини олган тўрт нафар жабрдийда реанимобилда Нижний Новгородга юборилди.

Бу ҳақда Владимир вилояти соғлиқни сақлаш департаменти директори Алексей Мозалевга таянган ҳолда ТАСС хабар тарқатди. «Минтақа маъмурияти матбуот хизматининг хабар қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, жабрдийдаларнинг ҳаммаси Қирғизистон фуқароларидир. Улардан икки нафари Гороховецда истиқомат қилади, яна беш кишининг қонунан истиқомат қилиши билан боғлиқ вазият ўрганилмоқда», -дея ёзади ТАСС.

«Комсомольская правда»нинг хабар қилишича, ёнғин кечки соат олтиларда заводнинг ишчилар кийинадиган маиший хонасида содир бўлди. Юз берган портлаш ёнғинга сабаб бўлди. Дастлабки маълумотларга қараганда, оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида лак-бўёқ материаллари солинган банкалар портлаб кетган.

«Аланга 4 квадрат метр ҳудудни эгаллаб олди ва корхона қўриқчилари ва ходимлари томонидан зудлик билан ўчирилди, Фавқулотда вазиятлар хизматининг ёрдамига эҳтиёж қолмади. Бироқ, портлаш кучли бўлгани боис, етти киши жароҳат олди», - дейилади нашр материалида.

Маълумотлга кўра, бир жабрдийда реанимация бўлимига ётқизилган, у танасининг 80 фоизига яқинини куйдириб олган, унинг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Таъкидланишича, дастлабки маълумотларга кўра жабрдийдаларнинг беш нафари Россия, икки нафари яқин хориж давлатининг фуқароларидир.

XS
SM
MD
LG