Ссылки доступа

Туркманистон хотин-қизларига президент совғаси сифатида 17 доллардан тарқатилмоқда (видео)


Туркманистонда хотин-қизларга пул мукофоти берилмоқда, бу йил 17 доллардан берилади. Пойтахт ва вилоят маъмуриятларининг раҳбарлари пул мукофотларини топшириш борасидаги президент топшириғини 4 март куни олишди.

Президент совғасини топшириш маросими Туркманистон давлат телевидениеси орқали ноамойиш қилинади. Тадбир вақтида хотин-қизлар президентга миннатдорчилик билдириш мақсадида пул мукофотларини юзларига суртишлари керак бўлади. Бу гал мамлакатнинг энг ёш қизлари ҳам бу анъанага содиқ қолишга ўргатилди.

2011 йилдан бошлаб президент Бердимуҳамедовнинг совғаси 8 март арафасида корхоналарда ишловчи, ўқув юртларида тахсил олувчи, шунингдек мактабгача тарбия муассасаларига қатновчи хотин-қизларга топширилади. Бундан ташқари пенсия ва давлат нафақаларини олувчи аёллар ҳам президент номидан бир марталик пул мукофотини олишади.

Ўтган йилларда пул мукофотининг қиймати 40 манат ( давлат курси бўйича $11)ни ташкил қилган эди. Пулларни бериш процедураси президентнинг 2011 йил 25 февралдаги махсус фармойишига биноан мувоффиқлаштирилади, унга кўра 16 ёшга тўлмаган қизларга совғалар ота-оналари ва қонуний васийларига берилади. Совғаларни олиш учун паспорт кўрсатилиши керак, шундан сўнг олгани ҳақида имзо қўйилади.

“Озодлик” мухбири билан суҳбатлашган ота-оналар ва ўқитувчиларнинг сўзларига қараганда, телевидение орқали намойиш этиладиган тадбирда болаларга бўм-бўш конвертлар топширилади. "Болалар пешонасига суртаётган конвертларнинг ичи бўм-бўш, пуллар уларнинг ота-оналарига берилади, ота-оналар имзо чекади. Эндиликда уч ёшли қизчалар ҳам конвертларни пешонасига суртиши керак, бу жараён телевизорда кўрсатилади. Ёш болалар катталар айтган ишни қилишади, улар нимани ҳам тушунишарди? Бироқ нима учун уларни бунга мажбурлаш керак", - дейди ўз номини айтмаслик шарти билан “Озодлик” мухбири билан суҳбатлашган Ашхободда яшовчи фуқаро.

“Озодлик”нинг Туркманистондаги суҳбатдошларидан бирининг фикрича, шу тариқа миннадорчилик билдириш таҳқирловчи ҳолатдир, миннадорчиликнинг ошкора намойиши эса фуқароларнинг шахс сифатида шаклланишига ёшликдан аралашувнинг ёрқин намойишидир.

XS
SM
MD
LG