Ссылки доступа

Туркманистон тўлаш қобилиятига эга эмасликда айбланди


Международный аэропорт в Ашхабаде
Международный аэропорт в Ашхабаде

Туркманистонда фаолият юритадиган "Çakiroglu Group" компанияси директорлар Кенгаши аъзоси Оғузхан Чақироғлунинг таъкидлашича, Туркманистон ҳукумати мана уч йилдирки компания томонидан бажарилган ишлар учун ҳақ тўламаяпти.

Еureporter нашри 28 феврал куни Чақироғлунинг сўзларидан иқтибос келтирар экан, туркман ҳукуматининг «молиявий маблағлари тугагани ва янги лойиҳалар бу ёқда турсин, анчадан бери аввалги лойиҳалар учун хақ тўламаётганини» маълум қилган эди.

Чақироғлунинг таъкидлашича, Туркманистон ҳукумати мана уч йилдирки компания томонидан бажарилган ишлар учун ҳақ тўлай олмаяпти. Нашр маълумотларига қараганда, Çakiroglu Group компанияси айни дамда Туркманистонни тарк этган.

Eureporter нашрининг ёзишича, туркман ҳукуматининг хорижий компанияларга бўлган қарзларини тасдиқлаш мақсадида Туркманистоннинг Анқарадаги элчихонасидан қандайдир маълумот олишга бўлган уриниш самара бермаган.

Ўтган йилнинг июн ойида Reuters ахборот агентлиги, «Туркманистондаги хорижий фирмалар нақд пул етишмаслигидан азият чекаётгани» борасида хабар берган эди. Ўша хабарда Çakiroglu Group компанияси вакили Оғузхан Чақироғлунинг сўзлари ҳам келтирилган эди.

«Ҳукумат уч йилдан бери компанияларга хақ тўламаяпти, ва шу тариқа бозордаги муаммоларни чигаллаштирмоқда, доллар етишмовчилиги оқибатида қора бозордаги нархлар расмий курсдан бир неча баробар ошиб кетмоқда», дея Reuters агентлиги унинг сўзларидан иқтибос келтирган эди.

2018 йилнинг сўнгги чорагида Германиянинг «Unionmatex» ва Туркиянинг «Seçe inşaat» компаниялари тўланмаган қарзлар туфайли Инвестиция баҳсларини барқарорлаштириш Халқаро марказига Туркманистонга қарши даъво аризасини берган эди.

XS
SM
MD
LG