Ссылки доступа

МТС “Гулнора Каримовага пора бериш иши бўйича” 850 млн. доллар жарима тўлайди


МТС ширкати АҚШ Адлия вазирлиги қимматли қоғозлар ва биржа бўйича комиссияси билан муросага келди. МТСнинг Ўзбекистондаги собиқ шўъба компанияси коррупция иши юзасидан фақат 850 миллион доллар тўлайди, деб ёзилади компания матбуот хабарномасида.

Америка томонидан 2014 йилда бошланган текширув-суриштирув ишларига қараганда, МТС Ўзбекистоннинг собиқ президенти қизига тегишли тузилмаларга пора берган. МТСнинг акциялари АҚШ биржасида сотилиши инобатга олинса, компания фаолияти Америка адлияси назоратида ҳам туради.

2015 йилда Швеция, Швейцария ва АҚШ Каримовага нисбатан жиноят иши очганди. Уларда қарийб миллиард долларни ўзлаштириш айби илгари сурилган. Гап аввало Каримова камида олтита телекоммуникация компанияси(Ўзбекистонда кабель ётқизиш ва WiFi ҳамда WIMAX таъминоти билан шуғулланган мобиль операторлар)дан пора олиши ҳақида кетмоқда.

Ўзбекистонда ҳам Каримовани қарийб 53 миллион долларни суиистеъмол қилганлик айби қўйилган. 2017 йилда мамлакат Бош прокуратураси Каримовани солиқ тўлашдан бўйин товлаш, талон-тарож қилиш, товламачилик ва офшор компаниялар ҳужжатларини йўқ қилишда айбдор деб топиб, унга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган эди. Бироқ орадан бир йил ўтиб Тошкент вилояти суди жазони 5 йил озодликдан чеклаш(уй қамоғи)га алмаштирган эди. 2019 йил март ойида эса у колонияга жўнатилган.

XS
SM
MD
LG