Ссылки доступа

Бишкекда 8 март кунги марш учун ҳоким истеъфоси талаб қилинмоқда


«Қирқ чоро» номи остида машҳур бўлган «Қирғиз чоролору» жамоат бирлашмаси 13 март куни Бишкек мэри Азиз Суракматов ва бошқа мансабдорлар 8 март маршига рухсат бергани учун уларнинг истеъфосини талаб қилинадиган митинг ўтказишни режалаштирмоқда.

Ташкилот раҳбари Замирбек Кочорбаевнинг айтишича, 11 март куни мэрия биноси олдида акция бўлиб ўтади, унда муниципалитет ходимларига 13 март куни кенг қамровли митинг ўтказиш юзасидан билдиришнома берилади. Бирлашма аъзоларининг фикрича, 8 март куни хотин-қизлар ҳуқуқлари номи остида, пойтахтда аслида «гей-парад» бўлиб ўтган, бунинг учун мэрия жавобгардир.

8 март куни Бишкекда хотин-қизлар ҳуқуқлари учун аёлларнинг йиллик марши бўлиб ўтди. Акциянинг айрим иштирокчилари ЛГБТ-ҳамжамиятини қўллаб-қувватловчи транспарант ва плакатларни кўтариб олишган эди, бу ўз навбатида шаҳарликларнинг ғазабини келтирди.

Бирлашма раҳбари Замирбек Кочорбаевнинг тушунтиришича, Адлия вазирлигида бирлашма «Қирғиз чоролору» номи остида рўйхатдан ўтган, аммо ташкилот аъзолари «Қирқ чоро» номи билан танилган.

XS
SM
MD
LG